«Галатасарай» ва «Фенербахче» футболчиларини ставкалар учун қамоқ кутмоқда
Туркиянинг икки гранди — «Галатасарай» ва «Фенербахче» сафида тўп сураётган футболчилар ставка билан боғлиқ иш бўйича қамоқ жазоси хавфи остида қолди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Гап «Галатасарай» вакили Метехан Балтачи ҳамда «Фенербахче»нинг сардори Мерт Ҳакан Яндаш ҳақида кетмоқда. Маҳаллий ОАВ маълумотига кўра, Балтачига 13 йилгача, Яндашга эса 17 йилгача озодликдан маҳрум этиш жазоси қўлланилиши мумкин.
Sabah нашрининг ёзишича, Балтачи камида икки марта «Галатасарай» ўйинларига пул тиккан.