Наполи сўнгги дақиқаларда Верона устидан ғалабани илиб кетди
Италия А Сериясининг 27-турида "Наполи" сафarda турнир жадвалининг қуйи қисмида бораётган "Верона" билан тўқнаш келди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Учрашув жуда эрта гол билан бошланди: 2-дақиқада Маттео Политано жарима майдони олдига узатма берди, тўпни ҳимоячи қайтарганидан кейин Расмус Хойлунн вазиятдан унумли фойдаланиб, бош билан чап бурчакка йўллади — 0:1. Кейинроқ Элиф Элмас жарима майдони ташқарисидан кучли зарба берди, бироқ дарвозабон сейв билан жамоасини қутқарди. Яна...