Алламжоновга суиқасд иши: Жаҳонгиров ўлими атрофида янги саволлар кучайди
Исмоил Жаҳонгиров (суратда ўнгда) ва Шоҳрух Аҳмедов
Комил Алламжоновга суиқасд қилиш иши бўйича узоқ муддатли қамоқ жазосини ўтаётган маҳкум Исмоил Жаҳонгировнинг вафот этгани ҳақида хабарлар кенг муҳокамага сабаб бўлди. Дастлабки маълумотларга кўра, воқеа 26 февраль куни жазони ижро этиш муассасасида содир бўлган, марҳум эса 27 февраль куни дафн этилган. Бу ҳақда маҳкумнинг яқинлари ва маҳаллий нашрлар хабар тарқатди.
Яқинларининг билдиришича, уларга Жаҳонгиров ўз жонига қасд қилгани айтилган.