«Галатасарай» ва «Фенербахче» футболчилари ставкалар сабаб қамалиши мумкин
Туркияда «Галатасарай» ва «Фенербахче» сафидаги икки футболчи спортга оид ставкалар билан боғлиқ иш бўйича қамоқ жазоси хавфи остида қолди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Гап «Галатасарай» футболчиси Метехан Балтаджи ҳамда «Фенербахче» сардори Мерт Ҳакан Яндаш ҳақида кетмоқда. Уларнинг бири 13 йилгача, иккинчиси эса 17 йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин.
Sabah нашри хабарига кўра, Балтаджи камида икки марта «Галатасарай» иштирокидаги учрашувларга пул тиққан. У ўша ўйинларда асосий таркибда бўлмаган...