Луис Энрике ПСЖнинг ҳозирги формаси ҳақида фикр билдирди
ПСЖ бош мураббийи Луис Энрике журналистлар билан суҳбатда жамоанинг айни пайтдаги жисмоний ва руҳий ҳолати юзасидан саволга жавоб берди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Испаниялик мутахассис 2024–2025 йилги муваффақиятли мавсумдан кейин парижликлар бироз сусайганини таъкидлади.
«Бу мавсумда барча футболчилар доим тайёр бўлиб юриши мумкин эмас. Бу имконсиз. Ўтган мавсумдаги юкламани бадалини тўлаяпмиз. Ўйинчилар машина эмас», — дея Энрикенинг сўзларини келтиради L’Équipe.
Эслатиб ўтамиз...