Божан Кркич Чемпионлар лигасидаги рақибни кучли деб баҳолади
“Барселона”нинг собиқ ҳужумчиси, ҳозирда клубнинг спорт бўлимида фаолият юритаётган Божан Кркич Чемпионлар лигаси қуръаси ҳақида фикр билдирди. 1/8 финалда каталонияликлар “Ньюкасл”га қарши майдонга тушади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Кркичнинг таъкидлашича, жамоа аввало ўз ўйинига эътибор қаратиши керак. “Ньюкасл”ни у кучли рақиб сифатида тилга олди ва “Барселона” бу жамоа билан жорий мавсумда аллақачон тўқнаш келганини эслатди. Унингча, учрашувга тўғри ҳолатда келиш муҳим,...