Пора олишга уринган прокурор ёрдамчисига жиноят иши қўзғатилди
Тошкент шаҳрида прокурор ёрдамчисининг қонунга хилоф ҳаракатига чек қўйилди. Давлат хавфсизлик хизмати Тошкент шаҳар бошқармаси ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилди.
Маълум қилинишича, 2025 йил сентябрь ойига қадар Шайхонтоҳур тумани прокурори ёрдамчиси лавозимида ишлаган, айни пайтда Учтепа тумани прокурори ёрдамчиси бўлган мансабдор шахс хизмат мавқеидан фойдаланган. У якка тартибдаги тадбиркорга Шайхонтоҳур туманида жойлашган икки уйнинг ертўла қисмидаги нотурар жойларни ижарага олиб берганини важ қилиб кўрсатган.