Костакурта «Аталанта» ўйинидан ҳайратда қолганини айтди
Италиянинг «Аталанта» клуби Чемпионлар лигасида кейинги босқичга чиққан А Сериядаги ягона жамоа бўлди. Дортмунднинг «Боруссия»сига сафарда 0:2 ҳисобида имкониятни бой берган бергамоликлар жавоб учрашувида мухлисларни лол қолдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Италияликлар ўз майдонида рақибдан тўлиқ реванш олиб, 4:1 ҳисобида ғалаба қозонди ва икки ўйин натижасига кўра йўлини давом эттирди. Учрашувдан сўнг «Милан» фахрийси Алессандро Костакурта «Аталанта»нинг ўйинини юқори баҳолаб...