Қозоғистондаги кафе портлаши фожиаси оғир йўқотишларга сабаб бўлди
Қозоғистоннинг Ақмола вилояти, Бурабай туманига қарашли Шчучинск шаҳрида жойлашган “Ош маркази” овқатланиш масканида юз берган портлаш ва ундан кейинги ёнғин оғир оқибатларга олиб келди. Дастлабки маълумотларда камида олти киши ҳалок бўлгани, тахминан 20 нафар одам жабрлангани айтилди. Кейинроқ Қозоғистоннинг Qazinform агентлиги қурбонлар сони етти нафарга етгани, жабрланганлар эса 19 нафар эканини ёзди.
Хабарларга кўра, фожиа тунда содир бўлган ва воқеа жойига тезкор тарзда қутқарув хизматлари етиб борган.