«Галатасарай»да маошлар билан боғлиқ муаммо юзага келди
«Коньяспор»га кутилмаган мағлубиятдан сўнг «Галатасарай» ичида жиддий муаммолар борлиги ҳақида гап-сўзлар тарқалди. TR24 хабарига кўра, клуб футболчилари маошини вақтида ололмаяпти. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Манбага кўра, бу ҳолат кетма-кет уч ойдан бери давом этмоқда. Клуб расмийлари вазият бўйича изоҳ бермаётгани эса ОАВ ва мухлислар қизиқишини янада оширмоқда.
Маҳаллий журналист Халик Юрекли сўнгги воқеалар фонида «Галатасарай»нинг чемпионлик имкониятлари ҳам шубҳа остида қолаётганини таъкидлади.