Мостовой Сафонов ҳақида хулоса чиқариш қийинлигини айтди
Россиялик собиқ футболчи Александр Мостовой ПСЖ дарвозабони Матвей Сафоновнинг ўйини ҳақида фикр билдирди. Унинг айтишича, Сафонов Париж клубида берилган имкониятдан фойдаланишга ҳаракат қилмоқда, бироқ жамоанинг юқори даражаси фонида дарвозабон фаолиятига аниқ баҳо бериш осон эмас. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Мостовой ПСЖ каби жамоада дарвозабоннинг иш ҳажми кам бўлиши мумкинлигини таъкидлади: бир ўйинда рақиб дарвозага атиги бир-икки марта зарба йўллайди, бошқа клубларда эса дарвозага 20 марталаб зарба бўлиши эҳтимол.