Арне Слот АПЛда аутларга ёндашув кескин ўзгарганини айтди
«Ливерпул» бош мураббийи Арне Слот Англия клублари аут вазиятларига аввалгидан ҳам жиддийроқ ёндаша бошлаганини таъкидлади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Мутахассиснинг сўзларига кўра, Премьер-лигада стандарт вазиятлар борасидаги ёндашув сезиларли даражада янгиланган: рақиб аутдан тўпни ўйинга киритиши учун баъзан деярли бир дақиқа кутишга тўғри келмоқда. Слот клублар аутларни бурчак зарбаси каби қуролга айлантириб, уни тактик элемент сифатида ишлатаётганини айтди ва «Ливерпул»...