Бухорада 13 ёшли қиз жинсий зўравонлик натижасида ҳомиладор бўлгани айтилмоқда
Бухоро вилояти Ғиждувон туманида 13 ёшли қиз фарзандли бўлгани ҳақида хабарлар тарқалди. Болалар омбудсмани Сурайё Раҳмонова идораси ҳолат юзасидан муносабат билдирди.
Маълум бўлишича, тарқалган хабаларда 12 ёшли қиз ўгай отаси томонидан зўрлангани айтилган. Болалар омбудсманига кўра, қизга оилага таниш бўлган шахс томонидан жинсий зўравонлик содир этилган бўлиши мумкин.
Қиз айни пайтда 13 ёшда бўлиб, ҳомиладорлик ҳолати ҳомила 6 ойлик бўлган вақтда аниқланган, дея болалар омбудсманининг...