Мирободдаги BMW ҳодисаси жиддий саволларни кунга чиқарди (видео)
25 февраль куни Тошкент шаҳрининг Миробод туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси жамоатчилик орасида катта муҳокамага сабаб бўлди. Мавжуд маълумотларга кўра, BMW M4 русумли автомашина ЙПХ инспекторини уриб юборган, оқибатда ходим тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган. Бу ҳақда Бош прокурор матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов маълумот берди.
Дастлабки маълумотларга кўра, автомобил рулида хусусий мактабнинг 10-синфида таҳсил олувчи, ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлмаган 16 ёшли ўсмир бўлган.