Ринат Дасаев Сафоновнинг ПСЖдаги ўйинларига баҳо берди
Афсонавий дарвозабон Ринат Дасаев россиялик посбон Матвей Сафоновнинг французнинг «ПСЖ» клубидаги чиқишлари ҳақида фикр билдирди. Сафонов жамоа асосий таркибида кетма-кет етти учрашувдан бери майдонга тушмоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
«Агар «ПСЖ» мураббийлар штаби унга ишонч билдираётган бўлса, демак ҳаммаси жойида. Мен унинг ўйинларини диққат билан кузатмаганман, шу сабаб аниқ эпизодлар бўйича таҳлил қилишим қийин», — дея Дасаевнинг сўзларини «Чемпионат» нашри келтиради.