«Интер» Маркус Тюрам бўйича таклифларни кўриб чиқишга тайёр
Миланнинг «Интер» клуби ҳужумчи Маркус Тюрам бўйича келадиган таклифларни кўриб чиқишга тайёр. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Журналист Николо Скиранинг хабарига кўра, «нерадзуррилар» раҳбариятининг франсуз футболчисига оид режаси ўзгарган: у энди жамоа учун «сотилмайдиган» футболчи сифатида кўрилмаяпти. Шу боис, келаси ёзда ҳужумчи трансферга қўйилиши ҳам эҳтимолдан холи эмас.
Transfermarkt портали Тюрамнинг бозор қийматини 60 млн еврога баҳоламоқда. 28 ёшли футболчининг...