«Ан-Наср» сафардa аутсайдер дарвозасига беш гол урди
Саудия Арабистони чемпионатининг 23-турида Ар-Риёднинг «Ан-Наср» жамоаси сафардa турнир жадвалининг қуйи поғонасида бораётган «Ан-Нажма» меҳмони бўлди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Учрашув бошида Жоау Фелиш ўнг қанотдан узатилган тўпни чап томондан етти метрлар атрофидан воле зарбаси билан йўллаб, тўсинга теккизди. Орадан кўп ўтмай «Ан-Наср» пеналти ишлаб олди ва Криштиану Роналду 11 метрликдан чап бурчакка аниқ зарба бериб ҳисобни очди — 0:1.
31-дақиқада Садио Мане чап қанотдан Брозовични ҳужумга чиқарди...