Слуцкийнинг «Шанхай»и Осиё Чемпионлар лигасида мағлуб бўлди
«Шанхай Шенхуа» Осиё Чемпионлар лигасида етти турдан сўнг плей-оффга чиқиш имкониятидан маҳрум бўлганди. 8-турда «Бурирам Юнайтед»га қарши баҳс Леонид Слуцкий жамоаси учун мусобақа билан хайрлашиш олдидан сўнгги уриниш эди, бироқ бу сафар ҳам «эшикни қарс» этиб ёпишнинг уддасидан чиқилмади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Учрашувда Таиланд клуби 2:0 ҳисобида зафар қучди. «Бурирам Юнайтед» биринчи бўлимнинг дастлабки дақиқаларида кетма-кет икки бор рақиб дарвозасини ишғол қилди, кейинроқ...