Поттер танқид Дйокерешни янада кучайтирганини айтди
Швеция терма жамоаси бош мураббийи Грем Поттер Лондоннинг «Арсенал» клуби ҳужумчиси Виктор Дйокереш манзилига билдирилган танқидлар футболчининг ўзига ижобий таъсир қилганини таъкидлади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
«Канонирлар» Дйокерешни ўтган ёзда Лиссабондаги «Спортинг»дан трансфер қилганди. Швед форварди мавсум давомида унчалик юқори натижадорлик кўрсатмаётгани учун кўп бор танқидга учради, жамоа бош мураббийи Микел Артета эса айрим учрашувларда унга нисбатан бошқа футболчиларни афзал кўрди.