«Галатасарай»да маошлар кечикмоқда, клуб ичида таранглик кучайди
«Коньяспор» билан учрашувдаги кутилмаган мағлубиятдан сўнг «Галатасарай»да ички муаммолар борлиги ҳақида хабарлар тарқалди. TR24 портали маълумотига кўра, жамоа футболчилари маошларини ололмаяпти. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Манбага кўра, бу ҳолат кетма-кет учинчи ой давом этмоқда. Клубнинг расмий вакиллари эса вазият юзасидан изоҳ беришдан тийилмоқда, бу эса мухлислар ва ОАВ қизиқишини янада оширмоқда.
Маҳаллий журналист Ҳалик Юрекли сўнгги воқеалар фонида «Галатасарай»нинг...