Слуцкийнинг «Шанхай Шэньхуа»си АЧЛда сўнгги ўйинда ютқазди
«Шанхай Шэньхуа» Осиё Чемпионлар лигасида (АЧЛ) етти турдан сўнг плей-оффга чиқиш имкониятини бой берганди. 8-турда «Бурирам Юнайтед»га қарши баҳс Леонид Слуцкийнинг жамоаси учун турнир билан хайрлашиш олдидан сўнгги уриниш бўлди, бироқ ижобий натижа чиқмади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Таиланд клуби 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. «Бурирам Юнайтед» биринчи бўлимнинг дастлабки дақиқаларида икки бор рақиб дарвозасини ишғол қилди, кейин эса «Шанхай Шэньхуа»нинг бир футболчиси четлатилиб, ўйиндаги интрига деярли йўқолди.