«Аталанта» сўнгги сонияларда «Боруссия»ни синдириб ташлади (видео)
Европа Чемпионлар лигасида 1/8 финалга чиқиш босқичининг энг драматик, энг шиддатли ва энг эсда қоларли учрашувларидан бири Бергамода бўлиб ўтди. «Аталанта» биринчи баҳсдаги 0:2 ҳисобидаги мағлубиятдан сўнг ўз майдонида ҳақиқий суперкамбэк намойиш этди ва Дортмунднинг «Боруссия»сини 4:1 ҳисобида таслим қилиб, умумий ҳисобда 4:3 билан кейинги босқичга йўл олди. Ғалаба голи эса 90+8-дақиқада пенальтидан киритилди.
Бергамо клуби ўйинни илк дақиқаларданоқ жуда баланд суръатда бошлади. Жамоа рақибга нафас ростлаш имконини бермади...