Де Рон «Аталанта» майдонда ҳақиқий ўйин кўрсатди
Италиянинг «Аталанта» клуби Чемпионлар лигасида иродали камбек амалга ошириб, Германиянинг «Боруссия»сини мусобақадан чиқариб юборди. Дастлабки учрашувда 0:2 ҳисобида ютқазган бергамоликлар жавоб баҳсида 4:1 ғалаба қозониб, кейинги босқичга йўл олди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Ўйиндан сўнг ярим ҳимоячи Мартен де Рон жамоасининг ёндашуви ва муҳим деталлар ҳақида тўхталди. «Бизда 90 дақиқа бор эди ва ўз имкониятимизни намойиш этишимиз керак эди. Яхши бошладик, эрта гол эса доим ёрдам беради.