Марсело Гальярдо «Ривер Плейт»дан кетишини якунламоқда
Аввалроқ Марсело Гальярдонинг «Ривер Плейт»даги келажаги борасида муаммолар юзага келгани ҳақида хабар берилганди. Энди эса бу ҳолат расман якун топмоқда: мутахассис энди жамоа бош мураббийи бўлиб қолмайди, клуб у билан хайрлашади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Шу билан бирга, Гальярдо «Ривер» бошқарувида яна битта ўйин ўтказиб беради. Пайшанба куни, яъни бугун, «Ривер Плейт» «Банфилд»га қарши майдонга тушади ва бу учрашув мураббий учун жамоа бошқарувидаги сўнгги беллашув бўлиши кутилмоқда.