Аргентинада солиқ можароси сабаб чемпионат вақтинча тўхтайди
Аргентина чемпионати бир ҳафталик танаффус олади: 9-тур учрашувлари кейинроқ ўтказилади. Бунга мамлакат футбол федерацияси атрофида яна бир коррупция можароси юзага келгани сабаб бўлди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Қизиғи шундаки, 7 ва 8-тур ўйинлари режа бўйича ўтади, танаффус эса 9-турга тўғри келади. Тақвимга кўра 9-тур баҳслари 5–8 март кунлари ўтиши керак эди, аммо 5 март куни AFA президенти Клаудио Тапиа трибунал олдида жавоб бериши кутилмоқда.
derbyderbyderby.it хабарига кўра...