Слуцкий бошқарувидаги «Shanghai Shenhua» турнирни мағлубият билан якунлади
Осиё Чемпионлар лигасида етти турдан сўнг «Shanghai Shenhua» плей-офф йўлланмаси учун имкониятларини бой берди. 8-турда «Buriram United»га қарши баҳс Леонид Слуцкий жамоаси учун турнир билан хайрлашиш олдидан сўнгги уриниш бўлди, бироқ «эшикни қарсиллатиб ёпиш» ҳам насиб этмади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Учрашувда тайланд клуби 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. «Buriram United» биринчи бўлим бошларидаёқ икки бор рақиб дарвозасини ишғол қилди: 11-дақиқада Гуд Кертис, 22-дақиқада эса Супханат Муеанта гол урди.