Винисиус «Реал» сафида рекорд сериясини такрорлади
Мадриднинг «Реал» клуби ҳужумчиси Винисиус Жуниор Чемпионлар лигаси плей-офф босқичида «Бенфика»га қарши жавоб ўйинида гол уриб, сўнгги учрашувлардаги самарадорлигини давом эттирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Бразилиялик футболчи 80-дақиқада рақиб дарвозасини ишғол этиб, ҳисобни «қироллик клуби» фойдасига 2:1 кўринишига келтирди. Opta маълумотига кўра, 25 ёшли ҳужумчи кетма-кет бешинчи ўйинда гол урди ва шу тариқа «Реал»даги шахсий энг яхши сериясини яна бир бор қайд этди. Винисиус бунгача фақат бир марта ...