Слуцкий бошқарувидаги «Шанхай Шенхуа» Чемпионлар лигасида ютқазиб қўйди
Осиё Чемпионлар лигасида «Шанхай Шенхуа» етти тур якунига кўра плей-оффга чиқиш имкониятини бой берганди. 8-турда Леонид Слуцкий шогирдлари «Бурирам Юнайтед»га қарши учрашувда мусобақа билан хайрлашиш олдидан ҳеч бўлмаганда яхши натижа қайд этишни кўзлаган эди, бироқ бунга эриша олмади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Таиланд клуби 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. «Бурирам Юнайтед» илк бўлимнинг бошидаёқ икки бор рақиб дарвозасини ишғол қилди: 11-дақиқада Гуд Кертис, 22-дақиқада эса Муеанта Супханат гол муаллифи бўлди.