Пол Скоулз Дёкерешнинг «Тоттенхэм»га қарши дублини баҳолади
«Манчестер Юнайтед» собиқ ярим ҳимоячиси Пол Скоулз Виктор Дёкерешнинг «Тоттенхэм»га қарши ўйиндаги ҳаракатлари ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
«Арсенал»нинг швед ҳужумчиси Лондон дербисида икки бор рақиб дарвозасини ишғол қилиб, жамоасининг «шпорлар» устидан 4:1 ҳисобидаги йирик ғалабасига катта ҳисса қўшди.
Скоулз The Good, The Bad and The Football дастурида Дёкерешнинг меҳнатсеварлигини алоҳида таъкидлаб, у билан бир жамоада ўйнаш ёқимли бўлишини айтди.