Слуцкий бошчилигидаги «Шанхай» сўнгги турда мағлуб бўлди
Осиё Чемпионлар лигасида етти турдан кейин плей-оффга чиқиш имкониятидан маҳрум бўлган «Shanghai Shenhua» 8-турда «Buriram United»га қарши фақат муносиб хайрлашув ўйинини ўтказишга уриниб кўрди. Бироқ Леонид Слуцкий шогирдларига бу ҳам насиб этмади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Учрашувда Таиланд клуби 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Мезбонлар биринчи бўлимнинг дастлабки дақиқаларидаёқ икки бор рақиб дарвозасини ишғол қилди ва ўйин тақдирини амалда ҳал қилди. Орадан кўп ўтмай «Shanghai Shenhua» бир футболчига камайиб қолди...