Эҳсонга ишонганлар алдандими ёхуд хайрия пулини фирибгар “еб кетди”...
Муборак Рамазон ойида одамлар саховат, меҳр ва эҳсонга янада кўпроқ интилади. Айни шу паллада кимдир муҳтожга қўл чўзса, кимдир бемор бола учун дуо билан маблағ юборади. Аммо афсуски, ана шу эзгу туйғуларни ҳам ўз манфаати йўлида суиистеъмол қиладиганлар топиляпти.
Тошкент вилояти ИИББ Ахборот технологиялари соҳасидаги жиноятларга қарши курашиш бошқармаси томонидан олиб борилган мониторинг ҳамда фуқаролар мурожаатлари асосида ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида навбатдаги кибержиноят фош этилди.