Собиқ ҳокимга ҳукм ўқилди: мансабдор узоқ муддатли қамоқ жазоси олди
Жиззах вилоятида баланд лавозимда ишлаган мансабдор шахслар билан боғлиқ жиноят иши юзасидан суд ҳукми эълон қилинди. Гап Шароф Рашидов тумани ҳокими лавозимида ишлаган М. Х. ҳамда туман ҳокимлигида бош мутахассис бўлиб фаолият юритган Н. И. ҳақида кетмоқда. Суд қарори бу иш атрофидаги жиддий айбловлар ва оғир жазолар билан эътибор тортди.
Жиноят ишлари бўйича Зомин туман суди ҳукмига кўра, М. Х. бир нечта модда бўйича айбдор деб топилди. Хусусан, у ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш...