Генич «Ювентус» — «Галатасарой» ўйини учун прогноз берди
УЕФА Чемпионлар лигаси плей-офф босқичи доирасидаги жавоб учрашувида Туриннинг «Ювентус» жамоаси ўз майдонида Истанбулнинг «Галатасарой» клубини қабул қилади. Ушбу беллашув арафасида футбол шарҳловчиси Константин Генич ўз фикрлари билан ўртоқлашди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Геничнинг таъкидлашича, «Ювентус» учун энг муҳим вазифа — биринчи бўлимни ютиб олиш. Унингча, уч тўп фарқини қайтариш мумкин, бироқ бунинг учун дастлаб танаффусгача ҳисобда олдинга чиқиш, кейин эса рақибни босим остида ушлаб туриш зарур.