Слуцкийнинг “Шанхай”и Осиё Чемпионлар лигасида мағлуб бўлди
“Шанхай Шенхуа” Осиё Чемпионлар лигасида етти турдан кейин плей-оффга чиқиш имкониятини бой берди. Саккизинчи турда “Бурирам Юнайтед”га қарши баҳс Леонид Слуцкий жамоаси учун турнир билан хайрлашишдан олдинги сўнгги уриниш эди, бироқ “эшикни қарсиллатиб ёпиш”нинг уддасидан чиқилмади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Таиланд клуби учрашувни 2:0 ҳисобида ўз фойдасига ҳал қилди. “Бурирам” биринчи бўлимнинг аввалидаёқ икки бор дарвозани ишғол этди: 11-дақиқада Гуд Кўртис, 22-дақиқада эса Суфанат Муанта гол муаллифи бўлди.