«Ливерпул» ва «Челси» АПЛдаги «Астон Вилла» юлдузига қизиқмоқда
«Астон Вилла» ярим ҳимоячиси Морган Роджерс Англия Премьер-лигасининг етакчи клублари диққат марказида қолмоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
23 ёшли футболчи ноябрь ойида бирмингемликлар билан 2031 йилгача мўлжалланган янги шартнома имзолаган бўлса-да, яқин келажакда унинг клубни тарк этиши эҳтимолдан холи эмас. Журналист Бен Жейкобс хабарига кўра, «Ливерпул» ва «Челси» Англия терма жамоаси хавбекига аниқ қизиқиш билдирмоқда. «Астон Вилла» билан трансфер бўйича музокаралар ёзда бошланиши мумкин.