Агюэро Артетанинг «Арсенал»даги ишига юқори баҳо берди
«Манчестер Сити»нинг собиқ ҳужумчиси Серхио Агюэро Лондоннинг «Арсенал» клубида бош мураббий Микел Артетанинг фаолияти ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Ҳозирда «канонирлар» АПЛ турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда: улар «шаҳарликлар»дан 5 очко олдинда, «Сити»да эса захирада битта ўйин бор.
Агюэро Артета ўзини кучли мураббий сифатида исботлаганини таъкидлади. Унинг айтишича, испаниялик мутахассис майдонда нима қилишини аниқ биладиган жамоани шакллантирди...