«Бавария» Леннарт Карл маошини тўрт баробар оширмоқчи
Мюнхеннинг «Бавария» клуби таркибидаги ярим ҳимоячи Леннарт Карлни сақлаб қолиш устида ишламоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Sky Sports хабарига кўра, яқин вақт ичида 18 ёшли футболчига янги шартнома таклиф этилиши кутилмоқда. Германия чемпионлари Карлнинг мавсумлик маошини 8 миллион еврогача кўтаришга тайёр. Ҳозир эса у йилига 2 миллион евро олади.
Леннарт Карл — «Бавария» академияси тарбияланувчиси. Унинг амалдаги битими 2029 йил 30 июнгача мўлжалланган. Жорий мавсумда у барча турнирларда 31 ўйинда майдонга тушиб...