Каванини ҳуштакбозлик кутмоқда, «Бока»даги келажаги номаълум
Уругвайлик Эдинсон Кавани «Бока Хуниорс»ни тарк этиши мумкин ва бу қарор унинг истагидан кўра, вазият тақозоси билан боғлиқ бўлиши эҳтимоли юқори. Ҳужумчининг ўйини мухлисларни қониқтирмаяпти, трибуналардан ҳуштак овозлари тобора кўпаймоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Сўнгги учрашувда Каванининг алмаштирилиши пайтида бу ҳолат яна такрорланди: «Матадор» майдонни тарк этар экан, мухлислар уни кескин ҳуштаклар билан кузатиб қўйди. Алмаштириш ҳам ёрдам бермади — «Бока» «Платенсе»...