Ўзбекистоннинг илк пулли автомобиль йўли қурилиши бошланди
Ўзбекистондаги илк пулли автомобиль йўлини барпо этиш ишлари Хоразмда — Урганч–Хива йўналишида старт олди. «Ўзбекистон 24» телеканали маълумотига кўра, қиймати 120 миллион доллар бўлган ушбу лойиҳа доирасида 35 километрлик замонавий трасса, кўприклар ва туннелларни ўз ичига олган йирик инфратузилма қурилади.
Янги йўл асфальт-бетон қоплама асосида, тўрт тасмали кўринишда барпо этилади. Мутахассислар ҳисобича, трассанинг ўтказувчанлик имконияти суткасига 20 мингдан ортиқ транспорт воситасигача етиши кутилмоқда.