Филимонов Сафоновнинг ПСЖдаги ўйинини юқори баҳолади
Россия терма жамоасининг собиқ дарвозабони Александр Филимонов Матвей Сафоновнинг ПСЖ сафидаги чиқишлари ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Филимоновнинг айтишича, Сафонов кетма-кет тўртта пенальтини қайтаргани ҳақида эшитган. У бу ҳолатни “перформанс” деб эмас, балки дарвозабоннинг маҳорати сифатида баҳолади: “Перформансни мухлислар қилади, бу эса Сафоновнинг усталиги”, — дея унинг сўзларини келтиради “Чемпионат”.
Сафонов француз клубида биринчи рақам мақомини тобора мустаҳкамлаб бормоқда.