Константин Генич «Интер» ва «Будё-Глимт» ўйинига прогноз берди
Миландаги «Интер» ЕЧЛ плей-офф босқичининг жавоб учрашувида ўз майдонида Норвегиянинг «Будё-Глимт» клубини қабул қилади. Ушбу баҳс олдидан комментатор Константин Генич ўз тахминларини билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Геничнинг айтишича, «Интер» учун учрашувни кучли старт билан бошлаш жуда муҳим. У тикиш вариантлари орасида «Интер»нинг (-2) форасини ҳам кўриб чиққанини, бироқ якунда «P1/P1»ни танлаганини таъкидлади. Унинг прогнози: «P1/P1 ва тотал 2,5 дан юқори», дея «RB Sport» Геничнинг сўзларини келтирди.