Гвардиола кетса “Манчестер Сити” рулга кимни олиб келиши маълум бўлди
“Манчестер Сити”да келаси мавсум олдидан эҳтимолий катта ўзгаришлар ҳақидаги гап-сўзлар яна авж олди. Topskills Sports UK нашри инсайдерларига таяниб берилган маълумотларда айтилишича, агар мавсум якунлангач Хосеп Гвардиола жамоани тарк этса, унинг ўрнига Энцо Мареска асосий вариант сифатида кўрилмоқда.
Хабарларда клуб италиялик мутахассис учун 5 йиллик шартнома тайёрлагани, Гвардиоланинг ўзи эса Марескани “энг муносиб ворис” сифатида тавсия қилгани ҳам тилга олинади. Лекин бу ҳозирча расмий тасдиқ эмас ...