«Галатасарай»да маошлар кечикмоқда ва клубда таранглик кучайди
«Коньяспор» майдонида кутилмаган мағлубиятдан кейин «Галатасарай» ичида муаммолар борлиги ҳақидаги хабарлар кўпайди. TR24 маълумотига кўра, жамоа футболчилари маошларини ололмаяпти. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Манба ёзишича, бу ҳолат кетма-кет уч ой давом этмоқда. Клубнинг расмий вакиллари вазият юзасидан изоҳ бермаётгани эса ОАВ ва мухлислар эътиборини янада оширди.
Маҳаллий журналист Халик Юрекли сўнгги воқеалар фонида «Галатасарай»нинг чемпионлик имкониятлари жиддий савол остида қолаётганини таъкидлади.