Нойер кутилмаганда «Боруссия» билан ўйинга қайтиши мумкин
Февраль ўрталаридан «Бавария»нинг асосий дарвозабони Мануэл Нойер жароҳат олиб, тахминан уч ҳафтага сафдан чиққанлиги айтилганди. Бироқ ҳолат ижобий томонга ўзгармоқда ва у режалаштирилганидан тезроқ майдонга қайтиши мумкин. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Bild хабарига кўра, душанба куни Нойер дарвозабонлар мураббийи ҳамда реабилитация бўйича мутахассис билан бирга майдонда машғулот ўтказди. У ҳозирча мураккаб юкламаларни бажармаган, аммо тўп билан ишлагани тикланиш жараёни жадаллашаётганидан дарак беради.