Жиззах вилоятида ҳайдовчи ва йўловчиларни калтаклаганлар қўлга олинди
Фото: Жиззах вилояти ИИБ
Жиззах вилоятида Тошкент–Термиз автомобиль йўлида содир бўлган безорилик ҳолати бўйича тезкор чоралар кўрилди. Қашқадарё вилояти Қарши шаҳрида яшовчи фуқаро Жиззах вилояти ИИБ тезкор алоқа хизматига мурожаат қилиб, йўлдаги можаро юзасидан ёрдам сўраган.
Маълум қилинишича, воқеа Тошкент–Термиз трассасининг Жиззах вилояти Дўстлик тумани ҳудудидан ўтган қисмида рўй берган. 2002 йилда туғилган Ш.Ш. бошқарувидаги Hyundai автомашинаси ҳаракатланаётган пайтда иккита Cobalt томонидан йўл четига қисиб...