Иноуэ ҳамюрти Накатанига қарши: жаҳон чемпиони титулини ҳимоя қилади
2 май куни Япониянинг Токио шаҳрида профессионал бокс кечаси бўлиб ўтади ва у ҳақиқий “йил жанги” кайфиятини беришга тайёр. Чунки мезбонлар суперюлдузи Наоя Иноуэ (32-0, 27 KO) ўз юрти вакили Жунто Накатани (32-0, 24 KO)га қарши мутлақ жаҳон чемпиони унвонини ҳимоя қилади. Манбаларга кўра, жанг Токио Доумда ташкил этилиши кутиляпти.
Энг қизиғи — бу тўқнашувда “ном”га эмас, рақамларга қарасангиз ҳам, ҳаяжон ўз-ўзидан чиқади: иккаласи ҳам мағлубият нималигини билмайди, иккаласида ҳам нокаут кучи бор.