Слуцкий бошқарувидаги «Шанхай Шэньхуа» турнирни мағлубият билан якунлади
Осиё Чемпионлар лигасида етти турдан сўнг «Шанхай Шэньхуа» плей-офф йўлланмаси учун курашиш имкониятидан айрилганди. 8-турда «Бурирам Юнайтед»га қарши баҳс Леонид Слуцкий жамоаси учун турнир билан хайрлашиш олдидан сўнгги имконият эди, бироқ «эшикни қарсиллатиб ёпиш» амалга ошмади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Учрашувда тайландлик «Бурирам Юнайтед» 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Мезбонлар биринчи бўлимнинг аввалида икки бор рақиб дарвозасини ишғол қилди ва тез орада «Шанхай Шэньхуа»нинг бир футболчиси майдондон четлатилгач...