Леннарт Карл «Бавария»даги юксалишига изоҳ берди
Мюнхеннинг «Бавария» клуби сафида тўп сураётган 18 ёшли Леннарт Карл фаолиятининг илк босқичида жуда тез кўтарилиб кетгани уни унчалик ҳайратга солмаганини айтди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Ҳужумкор ярим ҳимоячи жорий мавсумда гранд таркибида мунтазам равишда майдонга тушмоқда. 22 февраль куни Карл 18 ёшга тўлди.
«Баъзи пайтлар бўлаётган воқеалардан ўзим ҳам ҳайратланиб қолдим, аммо доим буни уддалай олишимни билардим. Жуда кўп меҳнат қилдим. Албатта, хурсандман, лекин ўсиш учун имконият доим бор.