«Галатасарай»да маошлар кечикиши жамоа ичида таранглик келтирди
«Галатасарай»нинг «Коньяcпор»дан кутилмаган мағлубиятидан сўнг клуб ичидаги муаммолар ҳақида хабарлар тарқалди. TR24 маълумотига кўра, футболчиларга маошлар ўз вақтида берилмаяпти. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Манба ёзишича, бу ҳолат кетма-кет уч ойдан бери давом этмоқда. Клубнинг расмий вакиллари эса вазият бўйича изоҳ бермаётгани ОАВ ва мухлислар эътиборини янада кучайтирди.
Маҳаллий журналист Ҳалик Юрекли сўнгги воқеалар фонида «Галатасарай»нинг чемпионлик имкониятлари жиддий савол остида қолаётганини таъкидлади.