"Странджа" турнири. Асилбек Жалилов қозоғистонлик боксчини мағлуб этди
Болгариянинг София шаҳрида анъанавий 77-чи “Странджа” халқаро турнири старт олди. Илк кун дастурида 7 нафар боксчимиз жанг қилиши режалаштирилган бўлса, юришни -50 кг вазн тоифасидаги вакилимиз Асилбек Жалилов бошлаб берди.
Асилбек рингда қозоғистонлик Бекзат Алдамжаровга қарши тўқнаш келди. Баҳс ҳақиқий муросасиз руҳда кечди: икки томон ҳам бир қадам ортга чекинмади. Лекин шу “қаттиқ режим”да Жалилов ўзини жуда ишончли кўрсатди — рақибига ҳеч қандай “нафас олиш” имкони қолдирмади, жанг темпини тўлиқ назорат қилди ва очколар бўйича 5...